Хусусан:
- илгари Қозоғистон Республикаси аэропортларидан сайёҳлик йўлланмаси билан таътилга чиқиб кетган ва таътилдан кейин Қозоғистон Республикаси аэропортларига қайтиб келган фуқаролар (кейинчалик фуқаролиги бўлган мамлакатга ушбу давлатларнинг элчихоналари кўмагида автотранспорт воситасида жўнатилиши шарти билан);
- Қозоғистон Республикасига элчихона ва консуллик идоралари мурожаати бўйича зарур санитария-эпидемиологик тадбирларидан сўнг ҳаво ёки автотранспорт воситаларини ўтказиш пунктлари орқали кириб келган хорижий фуқаролар (кейинчалик фуқаролиги бўлган мамлакатга учиб кетиш ёки автотранспорт воситасида жўнатилиши шарти билан);
- оила аъзолари ва яқин қариндошлари (ота-она, фарзандлар, фарзанд асраб олувчилар, асраб олинган фарзандлар, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ака-ука ва опа-сингиллар, бобо, буви, набиралар) дафн маросимига келган шахслар (қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда);
- Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш учун илгари мамлакатга келган чет элликлар (фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотнома чет эл давлати томонидан расмийлаштирилган шахслар);
- Қозоғистон Республикаси ҳудудида яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет элликлар (фуқаролиги бўлмаган шахслар) ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-оналари ва фарзандлари) - 30 суткада 1 марта;
- қариндошлик алоқалари (турмуш ўртоғи, ота-оналари ва фарзандлари) тасдиқланган тақдирда, Қозоғистон Республикаси фуқаролари оилаларининг аъзолари бўлган чет элликлар (фуқаролиги бўлмаган шахслар) - 30 суткада 1 марта;
- тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга халқаро юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар (битта юк машинаси учун 2 киши).