NASAнинг маълумотларига қараганда, 2020 йил май ва июнь ойларида, асосан, Осиё ва Америка қитъаси ҳисобига озон ташланмалари 2 фоизга камайган.

Экспертлар бу жуда яхши кўрсаткич эканини, ҳатто атмосферага чиқариладиган газлар миқдорини камайтириш бўйича қатъий чоралар кўрилган тақдирда ҳам бундай кўрсаткича эришиш учун камида 15 йил талаб этиларди, деган фикрни билдирмоқда.

Озон аслида атмосфера учун зарур: у сайёрамизни қуёш ридиациясидан муҳофаза қилади. Бироқ атмосферанинг қуйи қатламларидаги озон молекулалари инсон организми учун зарарли. У ўпкага зиён етказади, юрак-қон томир ҳамда респиратор касалликлари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Озон инсоният томонидан атмосферага тўғридан-тўғри ташланадиган зарарли модда эмас. У қуёш нурининг автомобиллар, заводлар, электростанциялар томонидан чиқарилаётган азот оксиди билан ўзаро ҳаракатга келиши оқибатида юзага келади. Бу эса инсон организми учун хавфли саналади.