Мазкур тадбирда мутасаддилар томонидан каратэ бўйича ўтказиладиган навбатдаги Осиё чемпионатларининг ташкилий масалалари муҳокама этилди.
Муҳокамалар якунида 2022 йилда бир йўла иккита Осиё чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон мезбон сифатида танланди. Унга кўра, катталар ўртасида Осиё чемпионати ва 14 ёшдан 21 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ҳам қитъанинг энг нуфузли мусобақалари мамлакатимизда бўлиб ўтади.
"Яна бир қувончли хабар: ҳамюртимиз Aнвар Муҳаммедов Осиё каратэ федерацияси (AКФ) нинг мусобақаларни ташкил этиш қўмитаси аъзолигига сайланди", дейилади Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.