Петроглифлар неолит даврига оид бўлиб, Россия Федерацияси субъекти бўлган Карелия Республикасида жойлашган.
“Карелия петроглифлари — ЮНЕСКО объекти! Тафсилотлар кейин маълум қилинади! Бутун жамоага раҳмат!”, деб ёзган республика раҳбари ўзининг ВКонтакте саҳифасида.
Карелия петроглифлари 1926 йилда Оқ денгиз атрофидан топилган бўлиб, у тошга ўйиб чизилган 470 та турли тасвирлардан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Россия Федерацияси мазкур қадимий қоятош расмларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклифини илгари сурган эди.