Карим Бензема мавсумнинг энг яхши тўпурарига ҳам айланди. У 12 ўйинда 15 та гол киритишга муваффақ бўлди. 15 та голдан 10 тасини мусобақанинг плей-офф босқичида киритди.
Шунингдек, француз футболчисининг ҳисобида битта голли узатма ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионалар лигасининг 2021/2022 мавсумининг финал ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоаси “Ливерпуль” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 14-бор мусобақа ғолибига айланди, дейилади nur.kz сайтида.