Тадбир аввалида академия ректори, профессор А. Шадманов ўз вазифаларини сидқидилдан, фидокарона, матонат билан бажараётган тиббиёт ходимларига саломатлик ва муваффақиятлар тилади.
Халқимиз саломатлигини ҳар қандай неъматдан устун билиб, танлаган касби ва қасамёдига садоқатини ўзининг ҳалол меҳнати билан оқлаб келаётган фидойи шифокорлар меҳнати эътироф этилди.
Тантанали байрам тусини олган тадбирда тиббиётимизнинг етук мутасаддилари, олим ва шифокорлар, ҳамширалар зиммасидаги залворли ва шарафли вазифалар масъулияти ҳақида гапирди.
Тадбирда фахрий устозлар, профессор ва ўқитувчиларга байрам туҳфалари тақдим этилди, деб хабар беради Тошкент Тиббиёт академияси матбуот хизмати.