Маълумки, касб танлаш, касбга йўналтириш ҳақида қанчалик фикр юритмайлик, махсус тестларни ишлаб чиқмайлик, барибир ҳаётда ким бўлиш кераклигини ота-она ҳам битирувчи ҳам билмайди. Шу боис, бу муаммони самарали ҳал қилиш мақсадида психологлар қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарурлигини таъкидлайдилар.

1. Ўзингизни синаб кўринг. Аксарият касб танлаш босқичида бўлганлар фақат битта нарсани билишади. Ундан кейин нима қилиш кераклигини умуман билмасликлари барчамизга аён. Шунинг билан бирга қарор қабул қилиш натижасида ўзига хос қарама-қаршиликлар юзага келади. Бунинг учун сизга танлаган касбингизга мос ёки мос келмаслигингизни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган тестларни маслаҳат берамиз. Шуни унутманг, сиз бир вақтнинг ўзида3-4 та тестдан ўтсангиз, уларнинг натижалари мутлақо бир-бирига тескари бўлиши мумкин. Бундай пайтда сиз касбга йўналтириш бўйича қулай тестни танлашингиз лозим. Психолог Э.Суслованинг фикрига кўра, тест тўплами мазкур соҳа мутахассислари томонидан тайёрланиш ҳамда индивидуал равишда танлаши керак. Шуни эсда тутиш керакки, тест натижаларига «ҳукм» деб қараш керак эмас. Биз психик хусусиятлар ва интеллектни ҳисобга олган ҳолда аниқ бир фаолият турига нисбатан мойиллик хусусида фикр юритамиз.

2. Билимларингизни кенгайтиринг. Мазкур муаммони бироз осонлаштириш мақсадида сиз меҳнат фаолияти ва ундаги йўналишлар, истиқболи мавжуд бўлган соҳа ва мутахассисликлар тўғрисида билимларингизни мустаҳкамлашингиз керак. Ҳар йили ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича китоблар нашр қилиб борилади. Уларда сиз ҳаттоки, мактаб ўқувчилари кўпинча билмайдиган касблар билан ҳам танишишингиз мумкин. Эҳтимол улардан қайси биридир сизнинг танловингиз бўлиши мумкин.

3. Касблар билан яхшироқ танишиб чиқинг. Мактабни битириш арафасида ўспирин касблар ҳақида хато ва нотўғри тасаввурга эга бўладилар. Кўпинча улар танлаган касбларини фақат ижобий томонларини ёки аксинча салбий жиҳатларини кўрадилар. Бунинг учун ота-оналар фарзандларига кўп нарсаларни аниқлаб олишлари учун ёрдам беришлари керак. Шунинг учун 9-синфдан бошлаб аста–секин ўзингиз танлаган йўналишингиз билан танишиш мақсадида институт ва университетлардаги «Очиқ эшиклар» кунига ташриф буюришни унутмаган ҳолда қарор қабул қилишингиз лозим.

4. Ўз хоҳишларингизни тизимлаштиринг. Баъзи соҳа мутахассислари маслаҳат берганидек, ўзингиз учун стол тайёрлашингиз мумкин. Сизни юрагингизга яқин бўлган касбларни вертикал равишда ва фаолиятингизда нимани хоҳлашингизни горизонталь равишда жойлаштиришга ҳаракат қилинг. Жадвални иложи борича батафсил тўлдиришингиз керак. Агар танлаган касб соҳаси ва ишга қўйилган талаблар бир-бирига мос келадиган бўлса, «+», агар мос бўлмаса «-» ишораларини қўйишингиз лозим. Шундай қилиб, танловни амалга оширишга ёрдам берадиган ёки танлов доирасини ва фикрларни сезиларли даражада аниқлашга қаратилган тасвир шакллантирилади.

5. Сўздан амалгача. Шундай қилиб, биз бирор нарса тўғрисида қарор қилдик ёки бирор нарсани танладик. Энди сиз ўзингизни синаб кўришингиз керак. Бунинг учун турли ўқув- гуруҳлари бўлган кўплаб ихтисослашган мактаблар ва курслари мавжуд бўлиб, улар сизга транспорт воситаларини механикасидан тортиб, тадбиркорликкача ўзингизни синаб кўриш имкониятини беради. Мазкур таълим муассасаларининг аксарият қисмида дарслар бепул амалга оширилади.

6. Захира аэродроми. Сизни ўзингиз хоҳлаган аниқ танловингиз бўлиши билан бирга ҳар ҳолда қўшимча равишда эътиборга олишингиз керак бўлган касбингиз ҳам бўлиши керак. Ҳаётни олдиндан айтиб бўлмайди чунки ҳар қандай нарса юз бериши мумкин. Шу боис, танлаган университет ва йўналишингизга қобилиятларингиз мос келмаганлиги сабабли кира олмай кўнглингизда жароҳат ҳосил бўлади. Сиз шунчалик эрталаб уйғонишингиз мумкин ва ўзингизни танловингиздан хафсалангиз пир бўлиб, уни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.

7. Қарор фақат мустақил равишда амалга оширилади. Ота-онангиз томонидан бериладиган маслаҳатлар фойдали лекин уларни фикри якуний қарор бўлмаслиги керак. Психологларнинг таъкидлашича, биз кўпинча атроф-муҳитга, қариндошлар, ўқитувчилар, дўстларимизга эътибор қаратамиз. Одатда бундай вазиятда иккита йўлдан борамиз яъни уларнинг фикрига амал қиламиз ёки аксинча. Ўзи ўсмир учун нима керак? Масалан, она бутун ҳаёт давомида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланди лекин у бу фаолиятидан аллақачон воз кечиш керак эди. Энди ўзи хоҳлаган нарсасига қизи орқали эришишига ҳаракат қилади. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Қарорни тинчлик йўли билан қабул қилишга ҳаракат қилинг. Масалан, рақс ўқитувчиси ёки химия ўқитувчилигидан қайси бирини танлашингиз учун ота-онангиз ва дўстларингизнинг маслаҳатларига амал қилинг. Барибир якуний қарорни ўзингиз қабул қилишингиз лозим.

8. Касб танлашда оилавий анъанани давом эттириш шарт эмас. Сиз ўзингизни ишингиз ундаги имкониятлар қулайликлар шунинг билан бирга фарзандингиз учун муваффақиятли мартаба ҳақида олдиндан башорат қилиб гапиришингиз мумкин. Агар фарзандингиз сизни ёки отасини касбини давом эттирмоқчи бўлса бу жуда яхши. Лекин мажбур қилишнинг ўзи нотўғри. Агар инсон ўзи ёқтирмаган иши билан бутун ҳаёт давомида шуғуллангандан кейин ўзини бахтсиздек ҳис қилади.

Шундай қилиб фикрларимиз асосида қуйидаги хулосаларни келтириб ўтамиз:

- оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан маслаҳатлашилган ҳолда уларнинг фикрига кўра, сиз танлаган касбингиз ўзингизга мос келади;

- оммавий ахборот воситалари янги касб соҳалари ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради ва махсус манбалар (адабиётлар интернет ва бошқалар) сизга жамиятда эҳтиёжи юқори бўлган йўналишлар ҳақида маълумотлар беради;

- ўзингизни хоҳишингиз ва ҳаётингиздаги установкаларингизни эсингизга олинг;

- олинган материалларни ҳар томонлама кўриб чиқинг, яхшилаб таҳлил қилинг ва ўзингизга «Ҳаётда менга нима керак?» деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилинг.

- имкониятингиз бўлса, касб танлаш бўйича малакали мутахассис билан маслаҳатлашишингиз зарур.

Азизхон Баҳодиров,

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети магистранти