Икки киши бедарак йўқолган, дейилади Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Ғарбий минтақалараро тергов бошқармасининг Телеграм-саҳифасида.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Каспий денгизида қирғоқ чизиғидан тахминан 7 километр узоқликда ҳаракатланаётганда, об-ҳавонинг ёмонлашуви туфайли тўлқин кўтарилган ва кема ағдарилиб кетган ва бортдаги барча одамлар сувда қолиб кетган. Совуқ сувда 3 соатдан ортиқ вақт давомида қолиб кетган икки эркак бедарак йўқолган”, дейилади хабарда.
Бир киши қирғоққа етказилган ва касалхонага ётқизилган. Йўқолганларни қидириш давом этмоқда. Терговчилар ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун текширув ҳаракатларини олиб бормоқда, деб хабар беради tass.ru.