Баъзан шундоқ ташлаб юборадиган, баъзида эса керакб ўлиб қолар дея сақлаб юрадиганимиз — касса чеклари ҳам соғлигимиз учун хавфли эканини ҳеч ўйлаб кўрмаганмиз, десак хато бўлмас. Бу хаёлга ҳам кемайди-да аслида.

Илмий янгиликлар каналининг хабар қилишича, яқинда Испания, Франция ҳамда Бразилия олимлари ўзаро ҳамкорликда дўконлар, савдо марказларида сотувчилар тарафидан харидорга бериладиган касса чеклари хусусида тадқиқот ўтказишди.

Аниқланишича, чеклар ясалган термақоғозлар таркибида «А» бисфенол кимёвий моддаси мавжуд экан. Айнан шу модда бизнинг чек олган қўлимиз терисига сингиши, агар озиқ-овқатлар билан ёнма-ён қўйсак, улар орқали организмга кириб бориш натижасида кейинчалик кўкрак, бачадон, жинсий аъзолар ва бошқа турдаги саратон тўқималарини пайдо қилар экан. Бундан ташқари, ўша модда организмдаги гормонлар меъёрини бузган ҳолда семиришга олиб келиши ҳам ўрганилди. Яна чеклар таркибидаги моддалар пуштсизликка ҳам мубтало этиши эҳтимолга яқин экан. Шундан келиб чиқиб, олимлар термоқоғозларни озиқ-овқатдан узоқроқда сақлашни ва болалар қўлига бериб қўймасликни маслаҳат беришмоқда.