Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.

Қурилиш материали ҳисобланган (суюқ шпаклевка)ни ноқонга хилоф тарзда Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан оқизганлиги учун давлат инспектори томонидан МЖтК нинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ нинг ўн баробари (3 400 000 сўм) миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналар олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда.

Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади.