Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Э.И ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 16,471 АҚШ долларлик темир маҳсулотларини сотиб олишга келишгани, аммо ўша шахс темир маҳсулотларни бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билдирган. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Боиси, қонунга асосан фирибгарлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.