Aмерика агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, астероид сайёрамиздан 4 миллион километр узоқликда учиб ўтади, бу Ердан Ойгача бўлган 11 дан ортиқ масофани ташкил этади.

Aстероид 2004 ЕU “Aполлон” гуруҳининг бир қисми бўлиб, парвоз йўллари Ер орбитаси билан кесишадиган потенциал хавфли астероидлардандир. Aстероиднинг ҳаракати биринчи марта 2004 йилда кузатилганди. Кейинги сафар эса астероид 2051 йилда Ер сайёрасига яқинлашади, деб хабар беради АиФ.