Каттақўрғон шаҳар Бухоро кўчасида яшовчи Р.У. ўзининг яшаш уйида ноқонуний мой ишлаб чиқариш цехини ташкил қилиб, электр энергиясидан ҳам ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди, дея хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, ушбу цехдан 2 та қурилма, 3.400 кг. ёғ, 5.000 кг. кунжара маҳсулоти ҳамда 500 кг. узум дони аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.     

Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.