У Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзРФА Ботаника институти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси томонидан Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган каврак ўсимлиги етиштирувчилари ҳамда ташаббускорлар, шунингдек, узоқ йиллар давомида ушбу доривор ўсимликни экспорт қилиб келаётган 100 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг 2022 йил 28 апрелдаги “Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонида белгиланган  вазифалар ижросини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Семинар давомида 367 гектар майдонда писта ва каврак плантацияси ташкил этган “Эко комфорт” хусусий корхонаси раҳбари маданий ҳолда каврак ўсимлигини сув танқис ҳудудларда етиштириш агротехнологияси, ҳосил йиғиштириш ва экспорт қилиш бўйича ўз тажрибалари билан бўлишди.

Таъкидланганидек, республикада сўнгги йилларда доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантиришга, хусусан табиий бойликлардан самарали ва унумли фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни мухофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани тубдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди. Ушбу қарордаги вазифаларни амалга ошириш натижасида доривор ўсимликларни нафақат табиатда ёввойи ҳолда териб олиш, балки маданий ҳолда плантация усулида кўпайтириш ва қайта ишлашни ташкил этиш билан шуғулланувчи фермерлар ва тадбиркорлар сони ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Мутахассислар айтишича, республиканинг оғир сув-тупроқ-иқлим шароитли ҳудудларида ўстириш имкони бўлган доривор ва зиравор ўсимликлар турларини етиштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бугунги кунда республикада жами 12 минг гектардан ортиқ майдонда каврак ўсимлиги парваришланмоқда. Ушбу майдонлардан 2021 йилда қиймати 7,65 млн долларлик 170 тонна каврак шираси экспорти амалга оширилди.

Семинарда аҳоли ўртасида каврак ўсимлигининг кенг истеъмолини йўлга қўйиш, етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган субектлар фаолиятини мувофиқлаштириш таклифлари кўриб чиқилди.