Масалан, республикадаги жами саноатнинг 62 фоизи, хизматларнинг 57 фоизи тадбиркорлик салоҳияти юқори 50 та туман-шаҳарга тўғри келади. Уч йил олдин ушбу туманларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромади жами 875 миллиард сўм бўлган. Энди эса уларга 8,5 баробар кўп, яъни 7 триллион 400 миллиард сўм қўшимча маблағ тушади.
Шу боис, 50 та туман ҳокими имкониятини ишга солиб, инфратузилмани яхшилаш орқали даромадни кўпайтириш бўйича қаттиқ ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Бу борада пойтахтдаги 12 та туманда бизнес режа ишлаб чиқилиб, бюджетга яна 5,5 триллион сўмлик тушум манбаси аниқланди. Масалан, Олмазор туманида жорий йил маҳаллий бюджетга қўшимча 525 миллиард сўм келиб тушиши кутилмоқда.
Масалан, «Кайковус» каналининг 2 километр қисми Эски шаҳар ҳудудидаги 8 та маҳалладан ўтган. Энди ушбу 8 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари битта «лойиҳа гуруҳи»га бирлашиб, яхлит концепция асосида канал бўйида савдо, сервис ва дам олиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлайди.
Худди шу тартибда туризм, таълим, тиббий хизматлар, реновация, кўл бўйи, гавжум кўчалар каби йўналишларда ҳам ҳоким ёрдамчиларидан иборат «лойиҳа гуруҳлари» ташкил қилинади.