Қуйида ҳар учала ўйиннинг энг яхшилари, "man of the match" соврини эгалари билан ташишингиз мумкин:
Англия – Эрон 6:2
Учрашувда дублга эришган Букайо Сака “man of the match” совринини қўлга киритди. У 43-дақиқада Харри Магуарнинг узатмасини голга айлантирди ва 62-дақиқада Раҳим Стерлингнинг пасидан унумли фойдаланди.
Сенегал – Нидерландия 0:2
Баҳсда ҳисобни очган Коди Гакпо ўйиннинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилди. У 84-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.
АҚШ – Уэльс 1:1
Гарет Бэйл 82-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланди ва жамоадошларини мағлубиятдан қутқарди. Ўйиндаги фаол ҳаракатлари учун вингер “man of the match” совринига лойиқ кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун – 22 ноябрь куни Қатардаги мундиалнинг 1-тур баҳслари давом этади. Кун давомида "С" ва "Д" гуруҳидаги жамоалар ўртасида 4 та баҳс бўлиб ўтади. Жумладан, Тошкент вақти билан соат 15:00 да Аргентина – С.Арабистони учрашуви старт олади. Кечки дастурларни соат 18:00 да Дания – Тунис қарама-қаршилиги бошлаб беради.