Олмалик шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳафта давомида 8 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Кексаларимиз иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ҳужжатини шакллантириш каби давлат хизматларидан сайёр тарзда фойдаланди.
— Ёшим 84 да, кўп йиллар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида хизмат қилдим, — дейди “Дўстлик” МФЙда яшовчи Тамара Протсик. — Авваллари давлат идораларига иш билан бориб, муаммоларни ҳал этишда ҳужжатларни қўлтиғлаб, анча-мунча идора эшикларини очиб ёпишимизга тўғри келарди. Қаердадир ишимиз осон битса, яна қаердадир эрта кел, индин кел билан вақтимиз ўтарди. Сўраладиган ҳужжатларнинг кўплигидан югур-югурлар силламизни қуритарди. Бугун эса буларнинг акси. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоянинг илгари сурилиши фуқароларни ортиқча сансоларликдан халос қилиб, уларни қийнаётган муаммоларига чек қўйди. Жойларда Давлат хизматлари марказларининг ташкил этилиши барча маммоларимизни осон ва тез бартараф этишга ёрдам бермоқда. Соҳа ходимларининг яшаш жойимизга келиб беминнат хизмат кўрсатаётгани қувонарли. Илгари ҳеч ҳам бундай бўлмаган. Буларнинг бари фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Биз каби кексалар доимо эътиборда эканлигимиздан мамнунман.
Маълумот ўрнида: Тошкент вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан ўтган ҳафта давомида 50 дан ортиқ кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатилди.
Эркин ДОРИПОВ,
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати раҳбари