Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Белозерский номидаги физика-кимёвий биология институти, мазкур университетнинг Биоинженерия ва биоинформатика факультети ва Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология миллий тиббий тадқиқот маркази мутахассисларидан иборат мутахассислар гуруҳи мазкур сурункали касалликнинг сабабини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Олимлар сичқонлар устида олиб борилган тадқиқотдан сўнг, ёши улғайган сари буйраклардаги илдиз ҳужайралари сони камайиб боришини пайқашди. Бундан ташқари, бу ҳужайраларнинг бўлиниш тезлиги ҳам камайиши аниқланди, бу эса ташқи омиллардан ҳимояланишнинг пасайишига олиб келади. Кислород ва глюкоза этишмовчилиги билан ҳужайралар аста-секин нобуд бўлади, бироқ ёшроқ одамларда улар тикланиши мумкин, дейилади lenta.ru сайтида.