Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар  ҳамкорлигида Тошкент фотосуратлар уйида “Кексалар ҳафталиги” доирасида   “Кексалик – ҳаётнинг ажиб фасли” номли фотокўргазма ташкил қилинди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат”  бош ғояини ўзида мужассам этган экспозицияда А.Жумаев, Р.Шарипов, В.Шлосберг, Р.Шагаев, Ҳ. Ато, С.Деҳқонов, шунингдек, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги фотомухбирлари томонидан  олинган  100 га яқин фотолавҳалар тақдим этилди.