Маълум қилинишича, кечалари ва эрта тонгда +15…+20 даража бўлган ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +35 даражагача, айрим кунларда +37 даражагача иситади.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +15…+20 дан +8…+13 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 дан +20…+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Сентябрда ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1−1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмининг айрим кунларида (1−2 кун) қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.