Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Фарғона, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган 400 га яқин ўғил-қиздан иборат ёш спортчилар икки кун давомида ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллади. Учинчи ўрин Қорақалпоғистон ёшларига насиб этди.
Шунингдек, мусобақа доирасида 12 вазн тоифасида чемпионлик камари учун ҳам беллашувлар ташкил этилди. Қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида рақибларидан устун келиб, чемпионлик камарига эга чиқди.
12-13 ёшлилар
40 кг. – Жуманиёз Жуманиёзов (Тошкент ш.)
14-15 ёшлилар
52 кг. – Достон Ҳамроев ( Қорақалпоғистон)
+54 кг. – Роҳатой Амитова (Тошкент в.)
57 кг. – Ҳожиаҳрор Иброҳимов (Тошкент ш.)
16-17 ёшлилар
61 кг. - Мирафзал Мирсолиҳов (Тошкент ш.)
63 кг. – Самандар Оқбўтаев (Тошкент ш.)
68 кг. – Самандар Мирҳамидов (Тошкент в.)
+18 ёшлилар
55 кг. - Азизбек Исломбеков ( Тошкент в.)
60 кг. – Ҳасан Аҳмадалиев (Тошкент в.)
67 кг. – Феруз Рўзметов (Хоразм в.)
+67 кг. – Ғофур Зоҳидов (Тошкент в.)
Якка катта йўналиши
+18 ёшлилар
Самандар Ўрозалиев (Тошкент в.)
Мусобақа якунлангач, тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорлар Тошкент вилояти Туризм ва спорт бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, туман БЎСМ ва Келес каратэ клуби томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади