– Яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ечиб берилди. Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади. Худди шундай мева-сабзавотчилик экспортини бугунги кундаги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор, – деди давлатимиз раҳбари.
Таъкидланганидек, бу борада, Асака, Ангор, Денов, Жомбой, Самарқанд, Олтиариқ, Қува, Юқори Чирчиқ, Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик кластерлари фаолияти тўғри йўлга қўйилган. Бу туманлар 25-30 миллион доллардан маҳсулот экспорт қилмоқда.
Йиғилишда 25 та туманда экспорт 1 миллион доллардан ошмаган бўлса, мева-сабзавотга ихтисослашган 8 та туманда кластерлар ташкил этилмагани танқид қилинди.