Хусусан, Жамият 2019 йилнинг биринчи чорагини 65,3 миллиард сўм билан якунлаган бўлса, 2020 йил дастлабки икки ярим ойи давомида бу кўрсатгич 68,1 миллиард сўмга етказилди. Карантин муддати бошланмай, чорак якунига етказилганда бу рақамлар яна ҳам ўсиши мумкин.

Шу ўринда кўрилган зарардаги тафовутни ҳам солиштириш мақсадга мувофиқ. Ўтган йилнинг биринчи чорагида Жамият 32,1 миллиард сўм зарар кўрган бўлса, бу йилги кўрсатгич 27 миллиардга пасайди.

Эришилган иқтисодий муваффақиятлар сабаб ишчи-ходимларга 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилга нисбатан 1,2 миллиард сўм кўп иш ҳақи тўланди. Ўтган йилнинг бу даврида иш ҳақи тўлови 20,5 миллиардга етган бўлса, бу йилнинг икки ярим ойидаги тўловлар миқдори 21,7 миллиард сўмга тенг бўлди.

Хўш ушбу қўлга киритилган муваффақиятларга нима сабаб?

Муқобил ёқилғи турларидан фойдалана бошлангани ҳам иқтисодий   самардорликнинг асосий омилларидан бири бўлди. Масалан, дизель ёқилғисига ўтган йилга нисбатан 3,2 миллиард сўм кам маблағ сарфланди. Жумладан, 2019 йил биринчи чоракда ёқилғи учун 34,0 миллиард сўм сарфланган бўлса, бу йил эса 30,8 миллард тўлов амалга оширилди.

Бунинг акси ўлароқ, транспорт воситаларининг табиий газ ёқилғисига ўтказилиши натижасида бу борадаги харидлар миқдори ошди. 2019 йил биринчи чоракда  5,6 миллиард сўмлик газ ёқилғисидан фойдалнилган бўлса, бу йил бу кўрсатгич 6,9 миллиардга етди.

Автобуслар ҳаракат таркиби тобора янгиланиб бораётгани ҳам эскириш ва уларга сарф этиладиган эҳтиёт қисмлардан кўриладиган зарар миқдорининг қисқаришига ҳам олиб келмоқда. Масалан, ўтган йилнинг уч ойи давомида  амортизация ишларига 9,9 миллиард сўм сарфланган бўлса, бу йил бу рақамлар 7,7 миллиард сўмга камайишига эришилди. Яъни, 2,2 миллиард сўм тежаб қолинди.

Тобора инновацион янгиланишлар сари бораётган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўз тасарруфидаги ҳаракат таркибини янгилашда янада самарадор бўлган газда ҳаракатланувчи автобуслар ва электробуслар хариди масаласига эътибор қаратмоқда.

Келгусида харид қилинадиган транспорт воситалари шу турдаги автобуслар бўлиши кўзда тутилган.

Бу эса иқтисодий самарадорликда муҳим аҳамиятга эга.