— Айни пайтда Қашқадарёда 4 та шундай гемодиализ бўлими иш бошлади, — деди очилиш маросимида иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов. — Келгусида бундай марказ ва бўлимлар ҳар бир туманда очилиши кўзда тутилган. Шунингдек, гемодиализга эҳтиёжи бор беморларни керакли дори-дармонлар билан бепул таъминлаш, буйрак кўчириб ўтказиш борасидаги мураккаб жарроҳлик амалиётларини вилоятнинг ўзида ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Тадбирда марказ 10 миллиард 504 миллион сўмлик тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлиги таъкидланди.
А.Иноятов марказ фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда ҳудудда фойдаланилмасдан турган болалар шифохонаси биноси борасида аниқ чоралар белгиланишини қайд этди.