Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамда Буюк Британиянинг Кембриж университети ўртасидаги амалий ҳамкорлик доирасида Навоий шаҳрида жаҳонда нуфузли Кавендиш лабораторияси тадқиқотчиси доктор С.Саксена иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилди. Хорижлик олим «Квант материаллари: илмий кашфиётлар ва энергиядан фойдаланиш» мавзуси ҳамда Кембриждаги тадқиқотлар борасида маъруза қилди.

Семинарда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари, Навоий Кончилик ва технологиялар университети профессорлари ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этиб,анжуман давомида дунё илм-фани ҳамда уни ривожлантиришдаги илғор тажриба юзасидан муҳим маълумот олдилар.

Маълумот учун, Кавендиш Кембриж университетининг физика бўлими бўлиб, бугунга қадар лабораториянинг 30 нафардан ортиқ тадқиқотчиси Нобел мукофотига сазовор бўлган.