Ҳамюртимизга ушбу босқичда тожикистонлик Шаҳбоз Саидабуроров рақиблик қилди. Ўз устунлигини намойиш қилган Кемран беллашувни ғалаба билан якунлади ва мусобақада жамоамизнинг илк медалига муаллифлик қилди.

Бу дзюдочимиз учун «Катта дубулға» мусобақаларидаги илк медаль бўлди. Шу билан бирга у Токио Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ҳам қўшиб қўймоқда. Яна бироздан сўнг -66 кг вазн тоифасида Кемраннинг акаси Сардор Нуриллаев ҳам бронза медали учун татамига чиқади.