Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.
Кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган табиий офат инфратузилмага зарар етказиб, йўлларни сув босишига, чорва молларининг нобуд бўлишига олиб келди.
Кенияда март ойининг иккинчи ярмида бошланган узоқ муддатли ёмғир мавсуми май ойининг охиригача давом этиши кутилмоқда. Кения метеорология департаменти маълумотларига кўра, ёғингарчилик 15 апрелгача мамлакатнинг аксарият қисмида давом этади, деб хабар беради report.az.