Янги қонуннинг мақсади:

Ўзбекистон Республикаси кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;

Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

Миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастури таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.