Меморандумга кўра, федерация томонидан Ўзбекистондаги 300 нафар иқтидорли ёш учун киберхавфсизлик ва криптография бўйича бепул курслар ташкил этилади ва йил якунида HackTashkent мусобақаси ўтказилади.

Мазкур курслар ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кибермайдонда миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишга қаратилади. Киберхавфсизлик, кибертерроризм, кибержиноят деган тушунчаларнинг кириб келиши туфайли ахборот мустақиллигини мустаҳкамлашга зарурат тобора ошмоқда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун давлатимиз ўз интернет инфратузилмаси, медиа ва ташвиқот тузилмаси билан бир қаторда киберхавфсизлик тизимига эга бўлиши муҳим. Бу тизимни такомиллаштириш учун иқтидорли кадрларни тайёрлаш муҳим саналади.

Ташкил этиладиган курсларда иштирок этиш талаблари, муддатлари ва дастурлари бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабарида.