АҚШнинг Нью-Йорк штати Баффало шаҳрида яшовчи 18 ёшли Антонио Гвин ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши норозилик намойишларидан сўнг 10 соат давомида  шаҳар бўйлаб қолдирилган чиқиндиларни йиғиб, тозалаб чиқди. У бу ишни якка ўзи ва беғараз қилиб, қарийб бутун шаҳарни тартибга келтирган.

Бир қатор маҳаллий тадбиркорлар Антониога миннатдорчилик сифатида Chevrolet Mustang русумли автомобилни совға қилди. Баффало университети эса уни тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилди.