Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь декабрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган транспорт хизматлари ҳажми 74,2 трлн сўмни ташкил этган.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган транспорт хизматлари ҳажми йиллар кесимида:
— 2022 йилнинг январь-декабрида – 43 380,2 млрд сўм;
— 2023 йилнинг январь-декабрида – 57 582,3 млрд сўм;
— 2024 йилнинг январь-декабрида – 74 221,9 млрд сўмни ташкил этган.