2003 йилда Япониянинг кичик Камикацу қишлоғи аҳолиси 2020 йил охирига қадар чиқиндилардан батамом воз кечишларини маълум қилдилар.  Шу кундан бошлаб чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш уларнинг экологик шиорига айланди.

Ҳозирда мазкур қишлоқ кўчаларида бирорта ҳам чиқинди қутиси мавжуд эмас. Аҳоли чиқиндиларнинг бевосита чиқиндиларни қайта ишлаш марказига олиб келадилар. Мазкур марказдаги ҳар бир чиқинди қутиси тепасида ташланган чиқиндилар қайта ишланганда қандай маҳсулотга айланиши тўғрисидаги маълумотлар бор. Шунингдек, ҳар бир контейнер тепасида чиқиндиларни тўғри саралаш юзасидан эслатмалар жойлаштирилган.