24 ёшли ҳужумчининг фикрича, у ёзда "ПСЖ"ни тарк этишга мажбур бўлади. Футболчи қарорини қуйидагича тушунтирди.
"Мен қолишни жуда хоҳлардим, бу менинг хоҳишим эди. Аммо жамоа келаси ёзда текинга кетсам клубда юзага келадиган молиявий муаммолар ҳақида айтишди. Шунинг учун мен муаммо туғдирмаслик учун шу ёзда кетишга рози бўлдим", дея франциялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради PSJ Communityнинг бош муҳаррири Макси Миотто.
Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси 2024 йилнинг июнъ ойи охиригача амал қилади ва ўтган йили футбол юлдузи "Реал"га ўтишдан бош тортганди, деб хабар беради tengrinews.kz.