Бу ҳақда Associated Press (AP) хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, вертолёт чоршанба куни кечқурун энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бирида қулаб тушган. Парвоз одамларни тоғдан эвакуация қилиш бўйича қутқарув операциясининг бир қисми эди.
Омон қолмаганлар орасида тиббий эвакуация доирасида олиб кетилган икки нафар хорижлик ҳам бор. Самолётда маҳаллий шифокор, гид ва учувчи ҳам бўлган.
Воқеа Барафу лагери ва Кибо чўққиси ўртасида 4000 метрдан ортиқ баландликда содир бўлган.
Килиманжаро ҳудудий полицияси қўмондони Саймон Майгва журналистларга ҳаво кемаси тиббий авиация хизматларини кўрсатувчи Kilimanjaro Aviation компаниясига тегишли эканлигини айтди. Компания вакиллари ҳозирча изоҳ бермади, деб хабар берди gazeta.ru.