Солиқ қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақда маълумот берди. Таъкидланишича, базавий ҳисоблаш миқдори ўзгариши муносабати билан 2023 йил 1 декабрдан кейинги даврлар учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар (ЙТТ) – ойига 340 000 сўм;
  • савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритувчи ЙТТларнинг ёлланма ходимлари учун – ойига 170 000 сўм;
  • бошқа ЙТТларнинг ёлланма ходимлари учун – йилига 340 000 сўм;
  • оилавий тадбиркорлар (юридик шахс ташкил этмаган):
  • ЙТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси – ойига 340 000 сўм;
  • оиланинг бошқа аъзолари (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига 170 000 сўм;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий асосда 1 декабрга қадар – йилига 340 000 сўм;

Солиқ кодекси 408-модда.