Бу ҳақда гастроэнтеролог, гепатолог ва терапевт Андрей Якушев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у танага кирганда, натрий том маънода барча сувни ўзига “тортади”, шунинг учун ҳар қандай этиологиянинг шиш синдроми бўлган одамларга кўп миқдорда минерал сув, шунингдек туз ва нонни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Минерал сувнинг ҳар бир литрида 50 дан 200 миллиграммгача натрий ионлари мавжуд – бу жуда кўп.
Гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги, буйрак касаллиги ва жигар циррози билан оғриган одамлар шифокор билан маслаҳатлашмасдан минерал сув ичмасликлари керак. Ана шундай ташхис қўйилган одамда қон ва ҳужайрадан ташқари суюқлик ҳажмини тартибга солувчи тизим бузилган ва натрий бунга жуда салбий таъсир қилади.
Аммо бу минерал сувдан бутунлай воз кечиш керак дегани эмас. Оғир сурункали етишмовчилик ва жигар циррози бўлган беморлар кунига икки грамм, ўртача ўзгаришлар ёки артериал гипертензия билан оғриган одамлар кунига беш граммгача натрий истеъмол қилишлари мумкин, деди мутахассис.
Минерал сув электролитлар даражасини созлаш имконини беради, бу клиник жиҳатдан сувсизланган одамлар учун жуда фойдали. Бу сув соғлом фуқароларга ҳам зарар етказмайди, лекин унинг истеъмолида меёрга риоя қилиш лозим, дейилади mir24.tv.