Гинзбургнинг айтишича, қўзиқорин аллергияга, овқат ҳазм қилиш тизмининг бузилишига олиб келиши мумкин. Уларни экологик жиҳатдан тоза бўлмаган жойлардан, хусусан, нефть қайта ишланадиган ҳудудлардан териб олиш зарарли моддалар миқдори ошишига олиб келади.

Унинг қайд этишича, ҳомиладор, овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоси бор, шунингдек, уч ёшгача бўлган болаларга қўзиқорин истеъмол қилиш тавсия этилмайди, дейилади iz.ru сайтида.