Бугун Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудиясида кинооператор Азизбек Арзиқулов томонидан кинооператорликда услуб яратиш, драматургия ва режиссура қоидалари, жанр хусусиятлари борасида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Унда кинооператорлик йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ижодий ишлари кўрсатилди, шунингдек, Агентлик томонидан ташкил этилаётган янги танловлар борасида маълумотлар берилди.
Маҳорат дарсида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти таянч докторанти Отажон Достоновнинг кино санъатига бағишланган илмий тадқиқот иши ҳам муҳокама қилинди.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати