Касаллик аллақачон оролда яшовчи 300 мингга яқин мушукнинг ҳаётига зомин бўлди. Оқибатда, қисқа вақт ичида уларнинг сони тўртдан бир қисмга қисқарди.
Ветеринария шифокорлари бу рақамларни якуний деб ҳисоблашга эрта эканини таъкидламоқда. Бунга сабаб сифатида Кипрда кўчаларда кўплаб мушуклар яшаши ҳамда ўлган ҳайвонларнинг аниқ сонини ҳисоблаш мумкин эмаслигини келтирган.
Ҳозирга қадар Буюк Британия ва Исроилда ҳам мушуклар коронавируси ҳолатлари қайд этилган.