«Sinopharm Group» раҳбари билан учрашув чоғида COVID-19 пандемияси шароитида фармацевтика соҳасида, доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш ва Ўзбекистон ҳудудида дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Лю Цзинчжэннинг билдиришича, ҳозирги пайтга қадар коронавирусдан ҳимоя қиладиган вакцина клиник синовларининг икки босқичи муваффақиятли ўтган. Бу «Хитой миллий биотехнология гуруҳи» (China National Biotec Group, CNBG) бўлинмаларидан бири - «Sinopharm Group» гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган инактивлаштирилган ва рекомбинант вакцинадир.
Мазкур вакцина инсон танасига юборилганидан кейин инактивлаштирилган таъсир қилиш муддати 2 йил ва ундан кўпроқ муддатни ташкил қилади. Бугунги кунда Хитой ҳудудида 50 мингдан кўпроқ одам ушбу вакцинани қабул қилгани маълум. Жорий йил июль ойида вакцинани оммавий равишда ишлаб чиқариш мақсадида Пекинда иккинчи йирик заводнинг қурилиши ниҳоясига етказилди. Натижада мамлакатнинг ушбу зарур маҳсулотнинг ишлаб чиқариш қуввати икки баробарга ошгани ҳолда йилига 200 миллион дозага етди. Биринчи завод Ухань шаҳрида қурилган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Коронавирус келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш учун «Sinopharm» 90 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаради, уларнинг ижобий самараси 94 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, корпорация ўзининг COVID-19 касаллигини аниқлайдиган тест тўпламларини ҳам ишлаб чиққан.