«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси томонидан ҳам ходимлар ва уларнинг фарзандлари тафаккури, маънавий олами ва билим-заковатини ошириш мақсадида китобхонлик тарғиботи ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

2025_08_12_15_59_51689аф47777153.жпг 2025_08_12_16_00_08689аф488634д0.жпг

Бугун, 12 август куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маъмурий биноси ҳудудида «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда навбатдаги китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

2025_08_12_16_00_33689аф4а1э1094.жпг 2025_08_12_16_00_44689аф4аc24эа6.жпг

Ушбу китоб савдоси ярмаркасида Жамият ижро аппарати ҳамда тизим корхона ва ташкилотларининг ходимлари эътиборига мамлакатимизнинг етакчи босма нашриётлари томонидан чоп этилаётган турли йўналишлардаги кенг кўламли адабиётлар, болажонлар учун ранг-баранг ва қизиқарли китоблар тақдим этилди.

2025_08_12_16_01_01689аф4бд249д1.жпг 2025_08_12_16_01_17689аф4cда2555.жпг

Айтиш лозимки, китоб энг яқин дўст, энг содиқ ҳамроҳ, билим ва тафаккур манбаи, ёлғизликда ва ғамли онларда мунис улфатдир. Маърифатли ва маънавиятли инсонлар эса ҳақиқий ватанпарвар, юртпарвар ҳамда ўз соҳасининг етук вакили сифатида ўз Ватани тараққиётига бор куч ва иродасини бахшида этиб, келажак авлодлар тарбиясига камарбаста ҳамда ҳақиқий намуна бўлиб, уни кўз қорачиғидай асраб-авайлашда муҳим вазифани бажарадилар.

2025_08_12_16_01_37689аф4э11838ф.жпг 2025_08_12_16_01_48689аф4эc9966б.жпг 2025_08_12_16_02_02689аф4фа70фа1.жпг

Ахборот хизмати