Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда шаҳар ва туманлардаги ахборот ресурс марказларининг кутубхона фонди учун бир ярим миллиард сўмга яқин маблағ ажратилиб, 55 минг дона қорақалпоқ тилидаги китоблар чоп этилди, 26 минг донадан зиёд ўзбек тилидаги бадиий китоблар сотиб олинди.
Юртимизда Президентимиз томонидан ёш авлоднинг ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб етишишини таъминлаш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз томонидан бир қатор қарор ва фармонларнинг қабул қилинганлиги, мамлакатимизда жорий қилинган 5 муҳим ташаббуснинг бири — китобхонликни ривожлантириш бўйича бир қатор ишларнинг амалга оширилаётгани, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида китоб ярмаркалари, танловлар мунтазам ташкил этилаётгани бу борада катта аҳамият касб этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг кутубхона фондларини бадиий китоблар билан таъминлаш мақсадида уларга маблағ ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади.
Шу йилнинг 7 сентябрь куни бадиий китоблар юкланган китоб карвонлари ўз манзилларига қараб йўл олди.
Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири