Эртага, 4 августдан бошлаб "Қаландартепа" буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланади. 

Тумандаги умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхати шакллантирилади. Рўйхатга киритилмаганларнинг фаолияти қатъиян тақиқланади.

Эпидемиянинг қайта тарқалишига имкон бермаслик учун санитария талабларига қатъий риоя қилинади. 

Аввалроқ, вилоят махсус комиссиясининг 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларини юмшатиш бўйича 3 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қатор ваколатлар берилган эди.