Маълум бўлишича, 25 май куни тунги соат 23:00 лар атрофида «Бештерак» МФЙ ҳудудидаги «Машъал» блок постида давлат рақами 70 Х 659 РА бўлган «Нексия» автомашина текширилганда унинг салонидан 83 кг миқдордаги 7 қоп пилла маҳсулоти борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, зудлик билан туман ИИБга олиб келинди ва фуқаро шахсига аниқлик киритилди. Дастлабки ўрганишлар давомида ушбу фуқаро Қамаши туманида туғилган Н.Ш эканлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасиан ҳозирда Китоб тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.