Археологлар қачонлардан буён машҳур малика Клеопатранинг қабрини муваффақиятсиз қидириб келишади. Аммо унинг ўрнига Миср қаърида мутлақо бошқа топилмаларга дуч келишяпти. Тўғри, бу топилмалар ҳам малика тобутидан кам қизиқарли эмас.

 Бу сафар тарихчилар Тапосирис Магна шаҳри ер остида 13 метр чуқурликда ғалати туннелни аниқлашди. Унинг узунлиги салкам бир ярим километр, шифти баландлиги икки метр. Ичкарисида Клеопатра ва Александр Македонский қиёфалари ва исмлари ўйилган тангалар топилди.

Бундан ташқари, Клеопатра хукмронлиги пайтида алоҳида сиғинилган маъбуда Иседа ҳайкалчаси ҳам бор эди. Эҳтимол, ўша туннел Клеопатра дафнасига олиб борар. Афсуски, унинг катта қисми ерости суви тагида қолган. Ҳозирда сувни чиқариб ташлаш ишлари қилиняпти.