Онлайн сессияда Россия Федерацияси ва юртимиз тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий текшириш институтлари, тиббиёт марказлари ва жарроҳлик, онкология, педиатрия, терапия, неврология, инфекционист, қулоқ- томоқ, реабилитология каби йўналишларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Маъруза ва маҳорат дарсларида клиник ва экспериментал тиббиётда лимфологиянинг илмий-амалий аҳамияти, фундаментал ва амалий лимфологияда қўлга киритилган ютуқларни сақлаб қолиш, тиббиёт институтларида лимфологияни ва олий таълимдан кейинги тиббий таълимда клиник лимфологияни дастур асосида ўқитиш, лимфология йўналишида ёш олимлар ва талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, клиник лимфология миллий мактабини ташкил этиш масалалари юзасидан фикрлар, таклифлар билдирилди. Таклифлар сессия қўшма резолюциясига киритилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.