Президентимиз видеоселектор йиғилишида клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизимини жорий этиб, келгуси ўқув йилидан қабул квотасини икки бараварга ошириш бўйича топшириқ берди.

Янги тизимда ординаторлар ўқув жараёнининг ярмини олийгоҳлар ва ихтисослашган марказларда, қолган ярмини эса иш жойида давом эттирадиган бўлади. Бу бўйича зарур ҳуқуқий асослар яратилади.

Вилоят ҳокимлари ўз ҳудудига зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун маҳаллий бюджетдан грант ажратади. Бу грант асосида ўқиган шифокор, грант ажратган вилоятга бориб камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.