Жиддада клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Саралаш ўйинда “Ал Иттиҳод” Океания вакили “Окленд Сити”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.
Саудия клуби 15 декабр куни 1/4 финалда Мисрнинг “Ал Аҳли” жамоаси билан учрашади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Реал” беш марта, “Барселона” уч марта, “Корентиан” ва “Бавария” икки мартадан, “Челси”, “Ливерпул”, “Сан Паула”, “Интернационал”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” бир мартадан ғолиб чиққан.