Робот-машина барча об-ҳаво шароитида, куннинг ҳар қандай қисмида беъмалол ҳаракатланиб, унга юклатилган вазифани сифатли бажаради. Машина соатига 2-6 тезликда ҳаракатлана олади.

У дизел ёнилғисида ҳаракатланадиган шу тоифадаги машиналарга қараганда анча тежамкор бўлиб, кўчаларни чиқиндилардан тозалаш учун атиги 6-10 киловатт қувват сарфлайди, холос.

Робот-машина 45-90 киловатт-соат қувватга эга батареялар билан таъминланган. Бу унга узлуксиз 4-8 соат ҳаракатланиш имконини беради.

“Trombia Free”ни 2022 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилган.