Келгуси йилда “дафтарлар”га кирган 950 нафар аҳоли ҳар бир маҳаллада кўчатларни парваришлаш учун хақ тўланадиган ишларга жалб қилинади. Куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчати бепул тарқатилади.

Шунингдек, Паркент, Юқори Чирчиқ, Оҳангарон туманларида 23 гектар ер майдонидаги чиқинди полигонларига жийда, павлония, наъматак ҳамда арча ва бутазорлар барпо этилади.

“Яшил боғлар” ташкил этиш бўйича ҳам тадбирлар бошланган бўлиб, ноябрь ойи охирига қадар кўчат экиш, суғориш тизимларини ташкил этиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, вилоятда 1 миллион 522 минг гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 90 минг 513 гектарини ўрмон, 316 минг 576 гектарини, яъни 20,8 фоизини яшил майдонлар ташкил этади. Умумий 23,1 гектар майдонда кўчатхоналар барпо этилган.

Юқоридаги тадбирлар натижасида яшил майдонлар 24,3 фоизга кўпайишига эришилади.